12:10, 14 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда цемент экспорти 3,8 баробарга ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4 та хорижий давлатга қиймати 44,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,1 млн тонна цемент экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 794,6 минг тоннага ёки 3,8 баробарга ошган.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент етказиб берган давлатлар:
- Қирғиз Республикаси – 488 740 тонна;
- Қозоғистон – 316 794 тонна;
- Афғонистон – 272 739 тонна;
- Тожикистон – 267 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.
Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.
Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади.