Агентлик ҳақида
«Қозинформ» – халқаро мақомга эга бўлган Қозоғистон Республикасининг биринчи етакчи давлат ахборот агентлиги.
«Қозинформ» агентлиги 100 йилдан ортиқ вақт давомида сиёсат, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва жамият ҳаётининг бошқа муҳим соҳалари ҳақида ишончли ва тезкор маълумотларни тарқатиб келмоқда.
«Қозинформ» Президент Администрацияси, Парламент, Ҳукумат, вилоят ҳокимликлари, миллий молиявий ва саноат тузилмалари фаолияти тўғрисида расмий маълумотлар беради.
«Қозинформ» янгиликлари қозоқ, рус, инглиз, хитой, ўзбек тилларида тақдим этилади. Бундан ташқари, хориждаги ватандошларимиз учун янгиликлар лотин графиги ва Төте жазуда ҳам мавжуд.
«Қозинформ» агентлигининг марказий офиси Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида жойлашган. «Қозинформ» агентлиги мамлакатимизнинг 17 та вилоятида ўз ваколатхонасига эга. Мамлакатнинг барча вилоятларида ахборот агентлигининг ўз мухбирлари ишлайди. «Қозинформ» Россия, Хитой, Туркия, Европа, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Иорданияда ҳам ўз ваколатхоналарига эга. Бугунги кунда «Қозинформ» фойдалануведулари географияси дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олади.
Тарих
1920 йил 13 августда РОСТАнинг Оренбург-Турғай бўлими сифатида биринчи қозоқ ахборот агентлиги ташкил этилган.
1925 йил — КазРОСТ деб номланди.
1937 йил — Қозоғистон ССР Халқ Комиссарлари Кенгашига КазТАГ номи билан ўтказилди.
1992 йил — КазТАГ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ахборот агентлигидан олдинги номи сақланган ҳолда Қозоғистон давлат ахборот агентлигига айлантирилди.
1997 йил. 10 сентябрда Қозоғистон Республикаси Президентининг «Қозоғистон давлат ахборот агентлиги (КазТАГ) тўғрисида»ги 3629-сон Фармони билан КазТАГ тугатилиб, ҳукумат қарори билан «Қозоғистон ахборот агентлиги» (ҚИА) республика давлат корхонаси ташкил этилди, кейинчалик у «Қазақ ақпарат агенттігі» (ҚазААГ) деб ўзгартирилди.
2002 йил. 8 ноябрда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 1186-сон қарорига мувофиқ ҚазААГ негизида «Қозоғистон ахборот агентлиги» миллий компанияси – «НК «Казинформ» ОАЖ ташкил этилди.
2004 йил — Агентликнинг қозоқ тилидаги параллель «ҚазАқпарат» (KazAkparat) номидан фойдаланила бошланди.
2008 йил — Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йил 3 июлдаги 668-сон қарорига мувофиқ «Қозоғистон ахборот агентлиги» миллий компанияси» ОАЖ «Арна Медиа» миллий ахборот холдинги» ОАЖ таркибига кирди.
2010 йил — Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2010 йил 5 майдаги 378-сон қарори билан «Арна Медиа» миллий ахборот холдинги» ОАЖ тугатилиб, холдинг таркибига кирувчи компаниялар, жумладан, «Казинформ» Қозоғистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
2012 йил — Қозоғистон Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги тарқатиб юборилди ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2011 йил 1 августдаги 887-сон қарори билан «Қозоғистон ахборот агентлиги» миллий компанияси» акциядорлик жамияти «Қозоғистон» республика телерадиокорпорацияси» акциядорлик жамиятига қўшилиш йўли билан қайта ташкил этилди.
2013 йил — Агентлик «Қозинформ» халқаро ахборот агентлиги» масъулияти чекланган жамияти сифатида қайта ташкил этилди.
2019 йил — Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 27 авюстаги «Давлат мулкининг айрим масалалари тўғрисида»ги 631-сон қарори билан «Қозинформ» халқаро ахборот агентлиги» МЧЖ «Казконтент» ОАЖни қўшиб олиш йўли билан «Қозинформ» халқаро ахборот агентлиги» акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди.
2022 йил — «Қозинформ» халқаро ахборот агентлиги» ОАЖ «Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси» нотижорат акциядорлик жамиятига қўшилиш йўли билан қайта ташкил этилди.
2023 йил — 1 сентябрдан «Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси» нотижорат акциядорлик жамияти «Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси» хўжалик юритиш ҳуқуқидаги республика давлат корхонаси этиб қайта ташкил этилди, унинг таркибига «Қазақ ақпарат» – «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги ҳам кирди.
Раҳбарлар
КазТАГ
- Вятич-Кириллов Аркадий Иванович (1937—1938)
- Алтайбаев Жусип Алтайбаевич (1953—1958)
- Усебаев Кенесбай Усебаевич (1959—1960)
- Шарипов Касым Шарипович (1961—1974)
- Казыбаев Какимжан Казыбаевич (1977—1982)
- Исмагулов Жумагали (1982—1987)
- Ахметалимов Амангельды Ахметалимович (1987—1997)
КИА/КазААГ
- Аренов, Мурат Майханович (1997—2002)
Қозинформ/ҚазАқпарат
- Шалахметов Гадильбек Минажевич (2003—2004)
- Омаров Жанай Сейтжанович (2004—2006)
- Дияров Даурен Кенесович (2007—2016)
- Тулегенова Асель Дулатовна (2016—2017)
- Умаров Аскар Куанышевич (2017—2021)
- Наширали Елдос Бигельдиулы (2021—2022)
«Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси» НТАЖ
- Бош директор Кажибаева Раушан Жанабергеновна (2022 йил 1 апрелдан)
«Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси» РДК
- Директор Кажибаева Раушан Жанабергеновна (2023 йил 1 сентябрдан)