16:15, 25 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 9 ойда 177 мингта никоҳ қайд этилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилган.
- шаҳар жойларида – 91,2 мингта
- қишлоқ жойларида – 85,8 мингта никоҳ қайд этилган.
Никоҳлар сони йиллар кесимида қуйидагича (январь-сентябрь):
- 2021 йил – 206,8 минг
- 2022 йил – 197 минг
- 2023 йил – 184,5 минг
- 2024 йил – 179,4 минг
- 2025 йил – 177 минг
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.