11:35, 25 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 9 ойда 116 мингта Cobalt ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида турли русумдаги 326 364 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 минг донага ёки 9,6 фоизга ошган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 116 008 дона;
- Damas – 67 879 дона;
- Tracker – 34 179 дона;
- Onix – 22 598 дона;
- KIA – 19 633 дона;
- Chery – 6 882 дона;
- Haval – 6 245 дона;
- BYD – 13 730 дона;
- Tank 500 – 47 дона;
- Maxсус енгил автомобиллар - 39 163 дона.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.