23:52, 24 Август 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев Боку кўчаларида сайр қилишди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари Каспий денгизи қирғоқларига ташриф буюриб, қозоқ миллий кигиз уйига киришди, деб хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан келди.
Озарбайжон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни «Загульба» қароргоҳида кутиб олди.
Давлат раҳбари Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди.
Икки давлат ўртасида 10 та муҳим ҳужжат имзоланди.
Президентлар музокаралар якунлари юзасидан баёнот берди.
Фото: t.me/bort_01