Озарбайжон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни «Загульба» қароргоҳида кутиб олди

None
None
BAKU. Кazinform – Озарбайжон Gрезидентининг «Загульба» қароргоҳида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Акордага таяниб.

Фахрий қоровул бошлиғи ҳисобот берганидан сўнг икки давлат раҳбарлари ҳарбийлар сафидан ўтди. Қозоғистон ва Озарбайжон мадҳиялари янгради. Сўнгра Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг шахсий учрашуви бошланди.



Аввал хабар берганимиздек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан келди. Боку аэропортида Қозоғистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов кутиб олди.


Сўнгги хабарлар