Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади

BAKU. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Давлат раҳбарини «Алтын қыран» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни «Алтын қыран» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Фармоннинг тўлиқ матни

* * *

И.Г. Алиевни «Алтқн 0қран» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

2022 йил 24 август

ҚАРОР қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Гейдар огли Алиев «Алтын қыран» ордени билан тақдирлансин.

2. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киритилсин.

Қозоғистон Республикаси

Президент Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 23 август

№ 989

Сўнгги хабарлар