Давлат раҳбари Бокуда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди

None
None
BAKU. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Президенти Илҳом Алиевга уни Озарбайжон Республикасига расмий ташриф билан таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.

«Аввало, меҳмондўстлигингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Бу менинг Қозоғистон Президенти сифатидаги биринчи расмий ташрифимдир. Бу ташриф мен учун жуда муҳим. Бугун бир қатор жуда долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Музокаралар натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади. Бу икки томонлама ҳамкорлик ва Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларини янги босқичга кўтаришига ишонаман»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Илҳом Алиев унинг таклифини қабул қилиб, Озарбайжонга расмий ташрифи учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Президентининг Бокуга ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлашини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар