Қозоғистон Президентининг Бокуга расмий ташрифи чоғида қандай ҳужжатлар имзоланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президентининг Бокуга расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform БОРТ№1 Тelegram каналига таяниб.

Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик ҳамкорлигини чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича комплекс дастур.

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида маданий ҳамкорлик бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган дастур.

Туркистон шаҳри ва Шуша шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги протокол.

Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси ОАВни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида ахборот, коммуникация ва юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида транзит юк ташиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.


Фото : t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар
telegram