Ўзбекистонда технопарклар сони 32 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаол махсус иқтисодий зоналар сони 31 та, кичик саноат зоналари сони 423 та, технопарклар сони 32 та ҳамда кластерлар сони 381 тани ташкил этган.

технопарк
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг таркибидаги корхоналар сони қуйидагича:

  • технопаркларда – 3 803 та;
  • кичик саноат зоналарида – 3 272 та;
  • махсус иқтисодий зоналарда – 1 127 та;
  • кластерларда – 392 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 395 559 тани ташкил этган.

2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар