Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 245 тонна хурмо импорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 17 та давлатдан қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,6 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг тоннага ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга энг кўп хурмо етказиб берган давлатлар:
— Эрон – 9,8 минг тонна
— Тунис – 810 тонна
— Туркия – 396 тонна
— Саудия Арабистони – 245 тонна
— Қозоғистон – 230 тонна
— Озарбайжон – 224 тонна
— БАА – 196 тонна
— Бошқа давлатлар – 624 тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қозоғистондан 187 тонна апельсин импорт қилди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони 9,6 % га ошди.
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 17 та давлатга қиймати 51 млн AҚШ долларига тенг бўлган 25,2 минг тонна гилос экспорт қилган.