Ўзбекистон хорижга 1,5 млрд долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга қиймати қарийб 1,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

экспорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,5 минг тонна ёки 7,5 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,5 % ни ташкил этди.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

  • мева ва резаворлар – 456,1 минг тонна;
  • сабзавотлар – 504,4 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 229,2 минг тонна;
  • ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 17,7 минг тонна;
  • мош – 36,4 минг тонна;
  • бошқалар – 362,5 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Сўнгги хабарлар