03:55, 07 Ноябрь 2025 | GMT +5
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Оқ уйга келди
WASHINGTON. Кazinform — Давлат раҳбари Оқ уйга келди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашуви Астана вақти билан соат 04:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари АҚШ сенатори Стив Дэйнсни қабул қилди.
Президент шунингдек, Chevron корпорацияси директорлар кенгаши раиси билан ҳам учрашди.
АҚШга ташрифи давомида Давлат раҳбари The Washington Post ва The New York Times каби таниқли Америка нашрларига суҳбат берди.