ҚР Президенти «First Аbu Dhabi Bank» акциядори Шайх Сурур бин Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашди

ASTANA. Кazinform – Президент Абу-Даби амирлиги ҳукмрон оиласининг юқори вакили, БААнинг йирик ишбилармонларидан бири, «First Аbu Dhabi Bank» акциядори Сурур бин Муҳаммад Ал Наҳаён билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистоннинг минтақадаги асосий иқтисодий ва савдо шериги эканлигини, БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан бугунги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва савдо алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинганини, сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, муҳим шартномалар имзоланганини айтди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ва БАА Ҳукуматлари томонидан қабул қилинган стратегик сармоявий лойиҳаларни яратиш бўйича қўшма декларация икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди.

Президент сармоявий фаолият устуворлигига эътибор қаратиб, Шайх Сурур бин Муҳаммад Ол Наҳаён компаниялар гуруҳини қабул қилинган декларация доирасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Абу-Даби амирлиги ҳукмрон оиласининг юқори мартабали вакили Қозоғистондаги лойиҳаларга сармоя киритиш режаси ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Давлат раҳбари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борган эди.

Кеча Қозоғистон Республикаси Президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти саройида кутиб олинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён қўшма баёнот эълон қилди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар