Қозоғистон Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди
Расмий ташриф доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида стратегик инвестиция лойиҳаларини яратиш тўғрисидаги қўшма декларация;
2. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаро авиацияси бош бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «KIDF» жамғармаси ва «Masdar» компанияси ўртасидаги тамойиллар тўғрисидаги битим;
4. «KIDF» жамғармаси ва «Masdar» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси;
5. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва «Abu Dhabi Ports» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
6. «ҚазМұнайГаз» МК» АЖ ва «Abu Dhabi Ports Group» компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси;
7. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
8. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ануар Гаргаш номидаги Дипломатик академия ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
9. Қозоғистон Республикаси Президенти архиви ва Бирлашган Араб Амирликлари Миллий кутубхонаси ва архивлари ўртасида архив иши соҳасида халқаро алоқаларни амалга ошириш тўғрисидаги битим.
Фото: akorda.kz