Қозоғистонлик Юлия Путинцева Япониядаги Осака мусобақасини ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 88-ракеткаси Юлия Путинцева Осака (Япония) шаҳрида ўтказилаётган WТА 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 83-ўринни эгаллаб турган россиялик Диана Шнайдерга қарши ўтказди.

Бир ярим соатдан ортиқ давом этган баҳсда Ю.Путинцева 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди. У ўзининг 10 та брейк-пойнтининг ярмини 1 эйс билан бирга ишлатган. Рақиб 2 эйс, 1 брейк (7 брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия чорак финал йўлланмаси учун яна бир россиялик, 171-ўринни эгаллаб турган Валерия Савиних билан беллашади. У дунёнинг 94-ракеткаси германиялик Анна-Лена Фридзамни мағлуб этди - 6:4, 1:6, 6:3.

Соврин жамғармаси 259 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган Осака мусобақаси 17 сентябрь куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Новак Жокович 24-марта «Катта дубулға» турнири чемпионига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистонлик теннисчилар АҚШ очиқ чемпионатида қанча маблағ ишлаб топгани маълум бўлди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram