US Open: Қозоғистонлик теннисчилар қанча пул ишлаб олди
Яккалик баҳсларида учинчи босқичга чиққан терма жамоа етакчиси Елена Рибакина 191 минг АҚШ доллари (88,59 миллион тенге) мукофот олди.
Яккалик ва жуфтлик баҳсларида Юлия Путинцева – 103,5 минг доллар (48,01 миллион тенге).
Миксда чемпион бўлиб, жуфтлик баҳсларида иккинчи даврага йўл олган Анна Данилинанинг даромади 103,4 минг долларни (47,96 миллион тенге) ташкил этади.
Яккалик баҳсларда Александр Бублик ва Тимофей Скатов 81,5 минг доллар (37,8 миллион тенге) олди.
Яккалик баҳсларида саралаш турнирининг иккинчи босқичига чиққан Михаил Кукушкинда 34,5 минг доллар (16 миллион тенге) бор.
Жуфтликлар баҳсида иккинчи босқичга чиққан Андрей Голубев 18,4 минг доллар (8,53 миллион тенге)ни қўлга киритди.
Жуфтлик баҳсларида Александр Недовесов 11 минг доллар (5,1 миллион тенге) билан чекланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Новак Жокович 24-марта «Катта дубулға» турнири чемпионига айлангани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ