Новак Жокович 24 марта «Катта дубулға» турнири чемпиони бўлди

None
Фото: skysports.com
ASTANA. Kazinform – Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда Н.Жокович дунёнинг 3-ракеткаси россиялик Даниил Медведевни 6:3, 7:6 (7:5), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, жаҳон рейтингида яна пешқадамлик қилаётган сербиялик спортчи 24 марта «Катта дубулға» турнирида ғолиб чиқди. Бу кўрсаткич бўйича у австралиялик теннисчи Маргарет Корт билан тенглашди.

Мусобақадаги ғолиблик учун Жокович 2 минг рейтинг очкосини қўлга киритди ва 3 миллион АҚШ доллари ишлаб олди. Д.Медведев 1200 рейтинг очкоси ва 1,5 миллион АҚШ долларини қўлга киритди.

Бундан ташқари, 36 ёшли Жокович US Open тарихидаги энг кекса ғолибга айланди. Новак австралиялик Кен Розуоллнинг рекордини янгилади. У 1970 йилда 35 ёшида энг яхши теннисчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 ёшли теннисчи АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиққани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар