US Open: 19 ёшли теннисчи ғалаба қозонди

None
Фото: championat.com
ASTANА. Кazinform - 19 ёшли америкалик теннисчи Кори Гауфф US Open ғолиби бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жаҳон рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган К.Гауфф финалда дунёнинг 2-ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко билан учрашди.

Бу иккаласи учун ҳам «Катта дубулға»нинг иккинчи финали бўлди. Ўтган йили «Ролан Гаррос»да Гауфф жаҳоннинг 1-ракеткаси Польша вакили Ига Швентекга 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Соболенко эса бу йилги Австралия очиқ чемпионатида қозоғистонлик Елена Рибакинадан устун келди – 4:6, 6:3, 6:4.

Бу сафар Арина биринчи партияда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ икки соатдан ортиқ давом этган баҳсда у темпни давом эттира олмади, кўп хатоларга йўл қўйди ва рақибига имкониятни бой берди – 3:6, 2:6.

Шу тариқа К.Гауфф спорт фаолиятида илк бор «Катта дубулға» мусобақасида ғолиб чиқди.

АҚШ очиқ чемпионати натижалари билан А.Соболенко жаҳон рейтингида пешқадамлик қила бошлайди. К.Гауфф кучли учликка киради. Е. Рибакина эса тўртинчи ўринда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида АҚШ чемпионига айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram