Қозоғистонлик Анна Данилина Уимблдон турнирининг чорак финалига чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Каzinform – Қозоғистонлик Анна Данилина Уимблдон турнирининг аралаш баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада франциялик Никола Маю билан бирга италиялик Андреа Вавассори ва россиялик Людмила Самсоновага қарши баҳс олиб борди.

Дастлабки партияда Қозоғистон-Франция жуфтлиги тай-брейкда муваффақиятли ўйнади – 7:6 (7:4).

Иккинчи сетда А.Вавассори – Л.Самсонова 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Н.Маю ва А.Данилина тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (10:8). Икки соату 15 дақиқа давом этган баҳсда улар 8 та эйс билан ажралиб туришди. Рақиблар 9 та эйс, 1 та брейкдан (4 брейк) фойдаланишди.

Анна Данилина – Никола Маю ярим финалга чиқиш учун мусобақанинг 7 ракеткалари, хорватиялик Мате Павич – украиналик Людмила Киченокга қарши кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина 1/8 финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Елена Рибакина Уимблдоннинг чорак финалига йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram