Уимблдон: Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида 1/8 финалга чиқди

ASTANА. Каzinform – Қозоғистонлик Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида Уимблдон турнирининг 1/8 финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи франциялик 41 ёшли жуфтлик устаси Николя Маю билан биргаликда илк учрашувни аргентиналик Андрес Мольтени ва россиялик Яна Сизиковага қарши ўтказди.

Қозоғистон-Ahfywbz жуфтлиги 6:1, 6:4 ҳисобида осон ғалаба қозонди. Деярли бир соат давом этган баҳсда улар 2 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланишди.

А.Данилина – Н.Маю чорак финалга чиқиш учун италиялик Андреа Вавассори – россиялик Людмила Самсонова жуфтлиги билан беллашади.

Шу тариқа, Уимблдон мусобақасида қозоғистонликлардан Елена Рибакина ва А.Данилина қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Уимблдонда тўртинчи босқичга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар