Уимблдон: Елена Рибакина тўртинчи босқичга чиқди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 3-ракеткаси Елена Рибакина Уимблдон турнирининг тўртинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Лондонда ўтган йилги чемпионлик унвонини ҳимоя қилган қозоғистонлик теннисчи учинчи даврада Буюк Британиянинг биринчи, жаҳоннинг 89-ракеткаси Кэти Бултерга қарши ўйнади.

Бу икки спортчининг биринчи учрашуви эди. К.Бултер ўз мамлакатида ўйнаётгани боис, у бор кучини ишга солиши, маҳаллий мухлислар уни қўллаб-қувватлаши аниқ эди.

Лондонда яна ёмғир туфайли марказий кортдаги ўйиннинг ўзи вақтидан анча кеч бошланди.

Биринчи парияда брейк ишлаган Елена 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Яна бир брейк – 5:1. Кейин эса қийинчиликсиз ўз геймида ютди - 6:1.

Рибакина иккинчи сетни брейк билан бошлади - 2:0. Ниҳоят, у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:1.

Қарийб бир соат давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи 7 та эйс билан бирга 7 брейк-пойнтдан 5 тасини қўлга киритди.

Елена Рибакина чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 13-ракеткаси бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан куч синашади.

Е.Рибакина учун бразилиялик теннисчи жуда ноқулай рақиб. Бу йил Абу-Дабида Беатрис 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди. Рибакина ҳам Штутгартда 6:1, 3:1 ҳисобида олдинда бораётиб, мусобақани давом эттиришдан бош тортган эди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Бубликнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Михаил Кукушкин АҚШдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар