Уимблдон: Қозоғистонлик Александр Бубликнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 7-ракеткаси россиялик Андрей Рублев билан куч синашади.
Икки спортчи бир-бирини ўсмирлик чоғларидан билишади. Бунгача улар беш марта тўқнаш келишган, уларнинг учтасида А.Рублев, иккитасида А.Бублик ғалаба қозонган.
Қозоғистонлик спортчи яқинда Галледа (Германия) ўтказилган АТP 500 турнири финалида россиялик спортчини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Уимблдон мусобақасининг учинчи босқичида А.Рублев уч соатдан ортиқ давом этган баҳсда 123-ўринда бораётган бельгиялик Давид Гоффенни 6:3, 6:7 (6:8), 7:6 (7:5), 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
9 июль куни А.Бублик ва А.Рублев чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Александр Бублик тўртинчи босқичга чиққани учун 207 минг фунт стерлинг (тахминан 118 миллион тенге) ишлаб олди.
Шанба куни Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 3-аёл ракеткаси Елена Рибакина учинчи босқичда 89-ўриндаги Буюк Британиялик Кэти Бултер билан ўйнайди. Майдон эгаси маҳаллий мухлислар орасида бор кучини ишга солишига шубҳа йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Уимблдондаги иккинчи ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ