Қозоғистонлик Михаил Кукушкин АҚШдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 262-ракеткаси Михаил Кукушкин Блумфилд Хиллс (АҚШ) челленжер турнирининг ярим финалига йўлланма олди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳоннинг 180-ракеткаси, мусобақанинг 3-ракеткаси америкалик Денис Кудла билан баҳслашди.

М.Кукушкин 6:4, 6:1 ҳисобида осон ғалаба қозонди.

Бир соат 18 дақиқа давом этган мусобақада Михаил 5 эйс билан бирга 9 та брейк-пунктдан 4 тасини фойдаланди. Рақиб 2 эйс, 1 та брейк билан чекланди.

Михаил Кукушкин финалга чиқиш учун дунёнинг 240-ракеткаси, яна бир америкалик Теннис Сандгрен билан куч синашади.

Дунё рейтингида 138-ўринни эгаллаб турган Тимофей Скатов бугун Карлсруэ (Германия) шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирининг ярим финалида 145-ўринни эгаллаган чилилик Алехандро Табило билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Бубликнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар
telegram