20:41, 10 Июль 2023 | GMT +5
Елена Рибакина Уимблдоннинг чорак финалига йўлланма олди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 3-ракеткаси Елена Рибакина Уимблдон турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи тўртинчи босқичда дунёнинг 13-ракеткаси бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан куч синашди.
Биринчи партияда Рибакина брейк билан олдинга чиқиб олди - 3:1. Кейин эса 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шифокорларга мурожаат қилган бразилиялик теннисчи мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Елена Рибакина ярим финал йўлланмаси учун дунёнинг 6-ракеткаси тунислик Онс Жабер ёки 9-ракеткаси чехиялик Петра Квитова билан куч синашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ