Қозоғистон ва Франция расмий делегациялари аъзолари қатор ҳужжатларни имзоладилар

Музокаралар якунига кўра Қозоғистон ва Франция раҳбарлари қўшма баёнот билан чиқди, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистон ва Франция расмий делегациялари аъзолари қатор ҳужжатларни имзоладилар
Фото: Ақорда

Икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

  1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистонда Франция тараққиёт агентлиги гуруҳини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида келишув;
  2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон Республикасида халқаро (француз) мактабларини очиш ва Қозоғистон Республикаси таълим муассасаларида француз тилини ўқитиш тўғрисида битим;
  3. Франция ва Қозоғистон ўртасида стратегик минерал ҳамкорлик бўйича қўшма ният декларацияси;
  4. «QazBioPharm «МХ» АЖ ва Boehringer Ingelheim Animal Health France компанияси ўртасида Қозоғистон Республикасида оқсил касаллигига қарши вакцинани маҳаллий ишлаб чиқариш, лицензиялаш ва етказиб бериш тўғрисидаги битим;
  5. Умумий қуввати 1 ГВт бўлган энергия сақлаш тизимига эга шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаси бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги битим;
  6. “Қозоғистон Республикасида темир йўл локомотивлари ва ҳаракатланувчи таркибларини, шунингдек темир йўл техникаларининг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Франция Президенти Эммануэль Макронни кутиб олди.

Қозоғистон ва Франция президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви чоғида Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги хабарлар