Франция Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келди

Макрон
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ukimet Теlegram-каналига таяниб.

Қисқа суҳбат чоғида Ҳукумат раҳбари ушбу ташриф Астана ва Париж ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Макрон
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

 

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.

Макрон
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар
telegram