Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Франция Президенти Эммануэль Макронни кутиб олди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Франция Президенти Эммануэль Макронни Ақордада кутиб олди, дея хабар беради Кazinform.
Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан тантаналар залида Фахрий қоровул саф тортди ва унинг бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди.
Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Кейин Эммануэль Макрон ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.
Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, сал бош эгиб, ҳурматини изҳор қилди.
Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафидан ўтдилар.
Франция Президенти Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашиб, Қ.Тоқаев билан кичик таркибда учрашувга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Қозоғистонга давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан келди.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишлари режалаштирилган.