Эммануэль Макрон Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Франция Президенти Эммануэль Макрон Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви чоғида Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Каzinform.

Эммануэль Макрон Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Фото: Ақорда

“Сизга катта раҳмат, жаноб Президент, хонимлар ва жаноблар, ҳурматли вазирлар, элчилар. Аввало, жаноб Президент, меҳрибонлигингиз ва мени ва делегацияни таклиф қилганингиз учун раҳмат. Яна бир бор халқим номидан айтмоқчиманки, бундан бир неча кун аввал Қарағандида содир бўлган фожиа бизни чуқур қайғуга солди. Ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ва яқинларига яна бир бор ҳамдардлик билдираман”, – деди Эммануэль Макрон.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Қозоғистонга Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан келди.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишлари режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар