Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик Серик Темиржанов кумуш медаль соҳибига айланди

BELGRAD. Kazinfoirm - Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Серик Темиржанов жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Серик Темиржанов 57 килограмм вазн тоифасида америкалик Жамол Харви билан куч синашди.

Дастлабки икки раундда америкалик боксчи фаол ҳаракат қилди. Ҳакамларнинг қарори ҳам худди шундай эди. Якунда ғалаба Жамал Харвига насиб этди. Серик Темиржанов эса кумуш медални қўлга киритди.

Аввалроқ, 5 ноябр куни 48 кг вазнда Темиртас Жусипов олтин, Маҳмуд Сабирхан (54 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Шунингдек, 6 ноябр куни 51 кг вазн тоифасидаги Сакен Бибосинов финалда америкалик Роско Хиллни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.

67 кг вазн тоифасидаги Абилайхон Жусипов ярим финалда япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой берди.

Шу тариқа қозоғистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини якунлади. Жамоа ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари бор.

Эслатиб ўтамиз, Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг), Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райис (75 кг) чорак финалда мағлуб бўлишди.

Чорак финал олдидан Бек Нурмағамбет (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (+92 кг ) мағлуб бўлди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар