Бокс: Қозоғистонлик Темиртас Жусипов - жаҳон чемпиони
48 килограмм вазн тоифасида Темиртас Жусипов таиландлик Вуттичай Юрачай билан жанг қилди.
Биринчи раундда ҳакамлар 3:2 ҳисобида қозоғистонлик боксчи фойдасига ҳал қилишди. Иккинчи босқичда барча ҳакамлар Темиртас Жусиповнинг ғалабасини қўллаб-қувватлади. Якунда ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлди.
Ўзбек боксчи Абдумалик Халаков кумиш медали совриндори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни Сакен Бибосинов (51 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) олтин медал учун кураш олиб боради.
Абилайхан Жусупов (67 кг) япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг) Асланбек Шимбергенов (71 кг), Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райис (75 кг) имкониятни бой берган эди.
Чорак финалгача Бек Нурмағамбет (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг ) ютқазди.
Муаллиф: Адилжан Умбет