Бокс: Қозоғистонлик Сакен Бибосинов - жаҳон чемпиони
Сакен Бибосинов (51 кг) финалда америкалик Роско Хилл билан жанг қилди.
Дастлабки икки раундда ҳакамлар Сакен Бибосиновнинг устунлигини тан олишди ва унинг ғалабасини қўллаб-қувватлашди. Якунда Сакен Бибосинов рақибини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.
С. Бибосинов бундан олдин ЖЧ-2019да бронза медалини қўлга киритганди.
Бунгача Темиртас Жусипов (48 кг) олтин, Маҳмуд Сабирхан (54 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.
67 кг вазн тоифасидаги Абилайхан Жусипов ярим финалда япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг), Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райис (75 кг) чорак финалда мағлуб бўлишди.
Чорак финал олдидан Бек Нурмағамбет (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (+92 кг ) мағлуб бўлди.