Қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхан жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди
Маҳмуд Сабирхан 54 килограмм вазнда япониялик Томоя Цубои билан куч синашди.
Биринчи раундда Маҳмуд Сабирхан рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Аммо иккинчи раундда у рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Якунда японлар ғалаба қозонишди. Шу тариқа Маҳмуд кумуш медал билан кифояланди.
Шунингдек, финалда 48 кг вазн тоифасидаги Темиртас Жусипов таиландлик Вуттичай Юрачайни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни Сакен Бибосинов (51 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) олтин медал учун кураш олиб боради.
Абилайхоан Жусипов (67 кг) япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг) Асланбек Шимбергенов (71 кг), Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райисга (75 кг) имкониятни бой берган эди.
Чорак финалгача Бек Нурмағамбет (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (+92 кг) ютқазди.
Муаллиф: Адилжан Умбет