Абай вилоятидаги 10 та қишлоқ йил охирига қадар интернетга уланади
ASTANА. Кazinform — Абай вилояти ҳокимлиги Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги билан биргаликда янги технологиялардан фойдаланган ҳолда бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Вилоят раҳбари Берик Уали батафсил маълумот берди.
— Улар орасида меҳнат ҳаракатчанлиги маркази учун онлайн навбатни бошқариш тизими, ҳудуднинг муқаддас жойларининг голограммаси, CРМ тизими, брокер-бот, AssylAI лойиҳаси, бўш иш ўринларини қидириш ва жойлаштириш учун Jidek.kz портали ва республика даражасида биринчи марта ишга туширилган sanminimum.kz автоматлаштирилган портали бор, — деди Берик Уали Марказий коммуникациялар хизматида ҳудуднинг сўнгги 9 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида ҳисобот берар экан.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, юқорида айтиб ўтилган лойиҳаларни амалга ошириш учун юқори сифатли интернет қамрови зарур.
— Йил охирига қадар 10 та қишлоқ интернетга уланади. 2026 йилдан бошлаб ҳудуддаги 179 та қишлоқ ва 343 та ижтимоий объектни оптик толали тармоққа улаш режалаштирилган. Бундан ташқари, Jusan Mobile акциядорлик компанияси OneWeb сунъий ёълдош технологиясидан фойдаланган ҳолда 26 та чекка қишлоқни интернетга улайди. Келгуси йилда қишлоқларнинг интернет билан қамраб олиниши 96% га етиши кутилмоқда. Бундан ташқари, республика ва ҳудудий магистрал йўллар бўйлаб антенна устунлари қурилиши 2027 йилда тўлиқ якунланади, — деб хабар берди Берик Уали.
Шунингдек, Берик Уали Семейда ишлаб чиқариш саноатини кенгайтириш учун 500 гектар ер ажратилишини маълум қилди.
Йил охирига қадар Абай вилоятида 255 та иш ўрнига эга 7 та лойиҳа амалга оширилади.
Вилоят ҳокими Олакўлнинг туристик ва инвестиция салоҳияти ҳақида ҳам фикр билдирди.
Бу йил Абай вилоятида инвестицияларни жалб қилиш 103,1 фоизга ошди.