Занғар Нурланули жаҳон рейтингида ТОП-10 таликка кирди

АSTANА. Kazinform – 17 ёшли Занғар Нурланули ўсмирлар ўртасида ITF Juniors жаҳон рейтингида ўз ўрнини яхшилади.

Занғар Нурланули
Фото: ҚТФ

Австралия очиқ чемпионатида ўсмирлар ўртасида қозоғистонликлардан илк бор ярим финалга чиққан З.Нурланули рейтингда 12-дан 9-ўринга кўтарилди.

Шу тариқа, Занғар дунёдаги ТОП-10 таликка кирди .

Ўтган йили Занғар Нұуланули АҚШ очиқ чемпионатининг ҳам ярим финалигача етган эди. Ўсмирлар ўртасида икки марта «Катта дубулға» турнирининг ярим финалига Қозоғистондан бошқа ҳеч ким чиққан эмас.

Шундай қилиб, WTA, ATP ва ITF Juniors рейтингларида Қозоғистоннинг уч нафар вакили ТОП-10 таликка кирди.

Елена Рибакина учинчи, Александр Бублик ўнинчи, Занғар эса тўққизинчи ўринда турибди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик теннисчилар Австралиядаги турнирдан сўнг рейтингларини яхшиламоқдалар.

Сўнгги хабарлар