Йиллик инфляция пасайди – ҚР Миллий банки

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Тимур Сулейменовнинг таъкидлашича, Ҳукуматнинг маъмурий чоралари ноябрь ойида йиллик инфляциянинг пасайишига ҳисса қўшган.

инфляция
Фото: Азертадж

— Ноябр ойида йиллик инфляция пасайди ва 12,4 фоизни ташкил этди. Инфляция тузилмасида асосий улушни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллайди. Уларнинг йиллик ўсиши 13,4 фоизни ташкил этди.

Ноябр ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 11,2 фоизни, пуллик хизматлар инфляцияси эса 12,3 фоизни ташкил этди, — деди у Ҳукумат йиғилишида.

Тимур Сулейменов ҳам бу ижобий динамиканинг асосий сабабини айтиб ўтди.

— Октябр-ноябрь ойларида йиллик инфляциянинг пасайишига Ҳукуматнинг уй-жой-коммунал хизматлар тарифларини пасайтириши таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, тарифларнинг ошиши билан ёқилғи бозорини либераллаштириш инфляция ва инфляция кутилмаларига билвосита таъсир кўрсатади. Юқори нарх босимининг сақланиб қолиши барқарор ички талаб, фискал рағбатлантириш ва юқори инфляция кутилмалари билан боғлиқ. Ноябрь ойида ойлик инфляция 0,8 фоизни ташкил этди. Бу тарихий ўртача кўрсаткичлардан паст, — деди Миллий банк раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда йил бошидан бери 64,6 миллиард долларлик товарлар экспорт қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар