Венгрия Бош вазири Димаш ҳақида пост ёзди

ASTANA. Kazinform – Венгрия бош вазири Виктор Орбан Instagramдаги саҳифасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва дунёга машҳур қўшиқчи Димаш Қудайберген билан тушган суратини эълон қилди.

Димаш
Фото: Instagram/orbanviktor

“Қозоғистонлик жаҳон юлдузи Будапештда”, – деб ёзди Виктор Орбан Instagram саҳифасида.

Ақорда Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазирининг тантанали қабулида иштирок этганини маълум қилди ва зиёфатдан олинган турли суратларни эълон қилди. Улар орасида қозоғистонлик Димаш Қуйдайберген ҳам бор эди.

Димаш
Фото: Ақорда
Димаш
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Венгрияга давлат ташрифи билан борди. Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Будапештда Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди. Қозоғистон ва Венгрия умумий ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди. Давлат раҳбари Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер билан учрашди.

Сўнгги хабарлар