Қозоғистон ва Венгрия умумий ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди
BUDAPEST. Кazinform — Музокаралар якунида Қозоғистон ва Венгриянинг стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва умумий ташаббусларни амалга оширишга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Венгрия расмий делегациялари аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида консуллик масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
2. “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармаси” акциядорлик жамияти ва Венгриянинг «National Capital Holding» миллий компанияси ўртасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
3. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Kazakh Invest» ва «UBM Group» компаниялари ўртасида Қозоғистонда омухта ем ва премикс ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича уч томонлама асосли келишув;
4. «Қазақстан темір жолы» миллий компанияси” акциядорлик жамияти (Қозоғистон), L.A.С Holding (Венгрия) ва Xi'an Free Trade Port Construction and Operation Co (Хитой) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
5. “ҚазМунайГаз” миллий компанияси” акциядорлик жамияти ва Венгриянинг «MOL GROUP» компанияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Венгрия Миллий банки ўртасида банк иши соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум.