02:33, 21 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазирининг тантанали қабулида иштирок этди
BUDAPEST. Кazinform — Ақорда Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазирининг тантанали қабулида иштирок этганини маълум қилди.
Венгрия Бош вазири девони жойлашган бинода давлат ташрифи билан борган Қозоғистон Президенти шарафига тантанали қабул ташкил этилди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик ва дўстона муносабат учун Виктор Орбанга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Будапештда Виктор Орбан билан музокаралар ўтказган эди.
Қозоғистон ва Венгрия умумий ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди.
Қосим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.