Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди

BUDAPEST. Кazinform — Қозоғистон Президенти ва Венгрия Бош вазирининг икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия томонига алоҳида таклиф ва кўрсатилган эҳтиром учун миннатдорчилик билдириб, икки халқнинг тарихий ва маданий яқинлигини таъкидлади.

– Дўст ва қардош Венгрия пойтахтига келганимдан хурсандман. Бугунги ташрифимдан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка янги суръат бағишлашдан иборат, - деди Давлат раҳбари.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ва бир қатор муҳим келишувларга эришдилар. Жумладан, Қозоғистон-Венгрия сармоя фондини ташкил этишга келишиб олди. Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, энергетика, нефть-газ, транспорт, таълим соҳаларидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Виктор Орбан икки томонлама муносабатларни жонлантириш муҳимлигини таъкидлаб, эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.

– Икки давлат тарихи муштарак ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Бугунги музокаралар халқларимиз манфаатлари йўлида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўлади, - деди Венгрия Бош вазири.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Виктор Орбанни Астанага ташриф буюришга таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар