Ўзбекистоннинг қайси вилоятида шифохоналар сони кўп

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохона муассасаларининг умумий сони 1 972 тани ташкил этган.

шифохона
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 540 тага кўпайган.

Шифохоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 62 та
  • Андижон вилояти – 265 та
  • Бухоро вилояти – 134 та
  • Жиззах вилояти – 71 та
  • Қашқадарё вилояти – 136 та
  • Навоий вилояти – 44 та
  • Наманган вилояти – 200 та
  • Самарқанд вилояти – 193 та
  • Сурхондарё вилояти – 96 та
  • Сирдарё вилояти – 48 та
  • Тошкент вилояти – 145 та
  • Фарғона вилояти – 245 та
  • Хоразм вилояти – 83 та
  • Тошкент шаҳри – 239 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони ортиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар