Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ЯТТлар сони кўп

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор)лар сони 284 440 тани ташкил этган.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ЯТТлар сони кўп
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида ЯТТлар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 41 093 та;
  • Самарқанд вилоятида – 29 792 та;
  • Фарғона вилоятида – 27 186 та;
  • Андижон вилоятида – 26 233 та;
  • Тoшкент вилоятида – 26 060 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 23 327 та;
  • Наманган вилоятида – 19 908 та;
  • Бухoрo вилоятида – 17 401 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 17 090 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 16 710 та;
  • Хоразм вилоятида – 14 198 та;
  • Жиззах вилоятида – 9 767 та;
  • Сирдарё вилоятида – 8 025 та;
  • Навоий вилоятида 7 650 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.

Шунингдек, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 59,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар