10:08, 06 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль етказиб берган ТОП-10 давлат
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 29 та давлатдан қиймати 807,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 56 337 дона енгил автомобиль (электромобилларни қўшган ҳолда) импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 927 донага ошган.
9 ойда Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль етказиб берган ТОП-10 давлат:
- Хитой – 51 770 дона
- Корея Республикаси – 2 524 дона
- АҚШ – 511 дона
- Япония – 296 дона
- Германия – 265 дона
- Гонконг – 249 дона
- Россия – 171 дона
- Ҳиндистон – 168 дона
- БАА – 98 дона
- Австрия – 63 дона
- Бошқа давлатлар – 222 дона
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда транспорт хизматларининг ярми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 9 ойда 116 мингта Cobalt ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.