18:16, 14 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга 765 та тўтиқуш импорт қилинган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йил январь-июнь ойларида 6 та хорижий давлатдан қиймати 20,1 минг AҚШ долларига тенг бўлган 765 дона тўтиқушлар импорт қилинган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида тўтиқуш етказиб берган давлатлар:
- Cенегал – 320 дона
- Бельгия – 186 дона
- Германия – 159 дона
- Нидерландия – 74 дона
- Тожикистон – 20 дона
- Чехия – 6 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 9,9 минг тонна шоколад импорт қилгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон Италиядан 125 тонна кофе импорт қилган.