Ўзбекистонда йирик газ кони топилди
Устюрт платасида рекорд даражадаги 6,5 минг метр чуқурликда йирик газ захиралари топилди, дея хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, агар илгари нефть-газ саноатида қидирув ишлари 2,5-3 минг метр чуқурликда олиб борилган бўлса, ҳозирги натижа соҳа ривожида янги босқич бўлди.
“Жорий йилда Устюртда саноатимиз тарихида биринчи марта ер қаърини 6,5 минг метр чуқурликда бурғилаш натижасида улкан газ захиралари аниқланди”, – деди Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, мамлакатимизда теллур, литий, селен, графит, молибден, вольфрам, титан ва бошқа ресурсларнинг катта захиралари мавжудлигини, уларни юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларга айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда газ қазиб олиш 3,1 фоизга камайгани ҳақида ёзган эдик.