Ўзбекистонда туроператорлар сони 3,1 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сони 3 143 тани ташкил этган.

Ўзбекистонда туроператорлар сони 3,1 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 551 тага ёки 21,3 фоизга ошган.

Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):

  • 2022 йил – 1 841 та;
  • 2023 йил – 2 374 та;
  • 2024 йил – 2 539 та;
  • 2025 йил – 2 592 та;
  • 2026 йил – 3 143 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар 1 йилда ўқиш мақсадида 35 та давлатга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар