Ўзбекистонда ижара ва лизинг корхоналари сони 2 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда ижара ва лизинг бўйича хизматлар соҳасида 2 007 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда ижара ва лизинг корхоналари сони 2 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 191 тага ошган.

Йиллар кесимида ижара ва лизинг корхоналари сони (1 март ҳолатига):

  • 2023 йил – 1 814 та
  • 2024 йил – 1 840 та
  • 2025 йил – 1 816 та
  • 2026 йил – 2 007 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида ташиш ва сақлаш соҳасида 585 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар