Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанбаси “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди

TASHKENT. Kazinform — Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқотида таъкидланди, деб хабар беради UzA.

мулоқот
Фото: UzA

Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди.

Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитади ва муаммосини ҳал қилади.

Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини қилади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиб, ишга кириши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади, стартапчилар билан учрашувлар ўтказиб, алоҳида маблағ ва грантлар ажратади.

Энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа соҳалардаги ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ва ярмаркалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилиши эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар