Ўзбекистонда автобус ва микроавтобуслар импорти 2,9 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 126,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 491 дона автобус ва микроавтобуслар импорт қилинган.

автобус ва микроавтобус
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 974 донага ёки 2,9 баробарга ошган.

2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп автобус ва микроавтобус етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 1 354 дона
  • Россия – 87 дона
  • БАА – 22 дона
  • Германия – 8 дона
  • Бошқа давлатлар – 20 тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистондан 657,1 тонна денгиз маҳсулотлари импорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олмоқда.

Ўзбекистон жаҳоннинг 210 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда.

 

Сўнгги хабарлар