Ўзбекистонда 8 ойда 29,9 мингта Tracker ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида турли русумдаги 284 352 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Tracker
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,9 минг донага ёки 9,2 % га ошган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

  • Cobalt – 99 013 дона;
  • Damas – 57 882 дона;
  • Tracker – 29 930 дона;
  • Onix – 20 241 дона;
  • KIA – 17 166 дона;
  • Chery – 5 909 дона;
  • Haval – 5 303 дона;
  • BYD – 12 930 дона;
  • Tank 500 – 42 дона;
  • Maxсус енгил автомобиллар - 35 936 дона.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.

Сўнгги хабарлар